Андижонда истеъмолга яроқсиз қарийб 8 минг энергетик ичимлик сотувдан олинди

Ҳозир жарима ёз. Чор-атрофда ранго ранг ёрлиқлари билан кўзингизни олаётган салқин ичимликларга кўнглингиз кетади.
Андижон тумани, Янгиобод қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ойистахон Иминова (исми шарифи ўзгартирилди) мана шундан фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Андижон шаҳрининг Ишчилар маҳалласи, Пахтаобод кўчасидаги 45-хонадонда омбор ташкил қилди. Андижон шаҳри давлат солиқ инспекцияси ходимлари шу йилнинг 23 июль куни маҳаллада профилактик назорат тадбирини ўтказдилар. Ана ўшанда Ойистахоннинг иши фош бўлди.
Буни қарангки, яроқлилик муддати аллақачон ўтиб кетган (аслида бу муддат олти ой бўлади), яъни 2018 йил апрель ойида ишлаб чиқарилган ва истеъмолга яроқсиз ҳолга келган 7 минг 898 дона ҳар хил сиғимдаги энергетик салқин ичимликларни сотишга тайёрлаб қўйган экан. Ҳуқуқбузар уларнинг ишлаб чиқарилган санасини янгилаб, қайта сотмоқчи бўлиб, 31 миллион 298 минг сўм «фойда» кўришни кўзлаган.
Агар бир киши бир донадан ана шу ичимликлардан тотиб кўрса, 7 минг 898 нафар қоракўзнинг аҳволи не кечарди?
Шоҳруҳбек Эгамназаров,
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси
матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter