Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 44 масжиддан ортиқча тўлов ундирилган

Андижонда 44 масжиддан ортиқча тўлов ундирилган

фото: xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳудудларда электр таъминоти корхоналарининг электр энергияси учун тарифларни тўғри қўлланилганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Қўмитанинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси режасига асосан жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган ўрганишда «Андижон ҲЭТК» АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга, шу жумладан, масжидларга 2019-2021-йилларда электр энергияси учун белгиланган тарифлар нотўғри қўлланилганлиги аниқланган.

Шунингдек вилоятдаги 44 та диний ташкилотларга, шу жумладан масжидларга аҳоли учун белгиланган нарх (295 сўм) қўлланилмай, улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган нарх (450 сўм) қўлланилганлиги аниқланган. Бунинг натижасида масжидлардан жами 74 378,9 минг сўм ортиқча ундирилгани аниқланган.

Бугунги кунда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан нотўғри ҳисоблаган маблағларни масжидларга қайта ҳисоб-китоб қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида бугунги кунда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўз ҳудудларида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг