Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон юқумли касалликлар шифохонасига эски ҳимоя кийимлари берилгани ҳақидаги мурожаатга ССВ муносабат билдирди

Андижон юқумли касалликлар шифохонасига эски ҳимоя кийимлари берилгани ҳақидаги мурожаатга ССВ муносабат билдирди

Фото: ССВ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасига эски ҳимоя кийимлари берилгани, улар ҳам етарлича эмаслиги ҳақидаги мурожаат тарқалган эди.

Ушбу вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вилоят бўлими, «Коронавирус инфекциясининг Андижон вилояти ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш» бўйича вилоят штаби вакиллари томонидан ўрганилганда юқоридаги мурожаат асоссиз экани аён бўлди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, жорий йил март ойи давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасаларига бир ва кўп маротабалик ишлатиладиган ҳимоя кийимлари тарқатилган.

«Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўшимча равишда вилоят муассасаларига 3 минг донадан зиёд комбинезонлар етказиб берилди. Шундан эҳтиёжга қараб минг донаси вилоят юқумли касалликлар шифохонасига тақдим қилинди. Ушбу тиббиёт муассасаси бошқа зарур ҳимоя воситалари билан ҳам етарли даражада таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 20 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар даволанмоқда. Шифокорларимиз уларга белгиланган стандартлар бўйича тиббий хизмат кўрсатишмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг