Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон – Уфа – Андижон йўналишида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилди

Андижон – Уфа – Андижон йўналишида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Андижон – Уфа – Андижон халқаро йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови бошланади. №№371/372-сонли Андижон – Уфа – Андижон йўналишида йўловчи поезди бугун соат 20: 15 да илк бора йўлга чиқади.

Эндиликда водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин.

Чипталарни жойлардаги чиптахоналаридан харид қилиш мумкин ёки электрон тарзда, [email protected] сайти ва унинг мобил иловалари орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг