Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амир Темур сиймоси, Деҳқонобод можароси, солиқ концепциясининг ойликка таъсири, аҳоли сони ошган Ўзбекистон ва бошқа хабарлар

Амир Темур сиймоси, Деҳқонобод можароси, солиқ концепциясининг ойликка таъсири, аҳоли сони ошган Ўзбекистон ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Франция президентининг соҳибқирон юртини кўриш орзуси

Франсуа Миттеран ўлими яқин эканлигини билар эди. Икки йилдан озроқ умри қолган бир пайтда у Самарқандни кўришни хоҳларди. Шу сабабли республика президентининг орзусидаги саёҳатни амалга ошириш учун сафар «давлат ташрифи»га айлантирилди. 1994 йил апрелнинг охирларида Франсуа Миттеран Ўзбекистонга учиб келди.

Жамият

Никоҳдан ажратиш жараёнига ўзгартириш киритилди

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Калий заводидаги йирик можаро: ким айбдор — рус компаниясими, МИБми ёки 3 йилдан бери маош олмаётган оддий ишчилар?

Ўз юртида меҳнати йўққа чиқса, ҳақини ололмаса, кишига қаттиқ алам қилади. Буни унутиш, кечиб кетиш, қўл силтаб юбориш жуда қийин. Россиянинг «ЗУМК инжиниринг» компаниясига ёлланиб, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи шахтасида ишлаган беш юздан ортиқ ишчи ҳам ҳозир айни шу ҳолатда.

Фотогалерея. Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйилди

Бугун, 9 апрель куни буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуди кенг нишонланмоқда. Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ҳайкалининг пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Фоторепортаж. Хўжаилғорда Амир Темур таваллудига бағишланган мегафестиваль

У ерда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида Халқаро пресс-клубнинг «Хўжа илғор қайта кашф қилинган тарих — янги сайёҳлик йўналиши» мавзуида сайёр сессияси ташкил этилди.

Имом Бухорийга келган зиёратчилардан қанча тушум тушди?

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда сайёҳларнинг Имом Бухорий мажмуасига кириши учун ҳақ ундирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалиб, бу борада турли фикрлар билдирилди.

Айрим «PAYNET» шохобчалари яна «хизмат ҳақи» ола бошлади

Шу кунларда Тошкентнинг айрим ҳудудларидаги «PAYNET» шохобчалари мижозлардан яна «хизмат ҳақи» фоизини ола бошлади.

Бош прокурорга ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 апрелдаги ПФ-5403-сон Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ўринбосар тайинланди.

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар жасади Жиззахга олиб келинди

2018 йилнинг 4 апрель куни Россия Федерациясининг Ставрополь ўлкасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 4 нафар фуқароси ҳалок бўлган эди.

Картошка етиштирувчилар уюшмаси раҳбариятида тайинлов

Картошка етиштирувчилар уюшмаси Президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

Ўзбекистон аҳолисининг сони ошди

Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,1 %га, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 1,9 %га, Жиззах, Наманган вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 1,8 %га, аксинча энг кам ўсиш суръати Тошкент вилоятида 1,1 %ни, Қорақалпоғистон Республикасида ва Бухоро вилоятида 1,4 %ни ташкил этди.

Таълим

Қайси ҳудуд ёшлари кўпроқ ўқишга кирмоқдалар?

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг сони ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг катта кўрсаткич Самарқанд вилояти (7707), Қашқадарё вилояти (7047), Фарғона вилояти (6704) ва Тошкент шаҳри (6414)да қайд этилганлигини кўриш мумкин. Аммо...

Маслаҳат

Фарзанд билан бирга дарс қилиш керакми?

Кўпчилик ота-оналар мактабга бораётган болалари билан бирга уй вазифаларини бажаришади. Бу кўрсаткич Россияда 78% бўлса, Буюк Британияда 11% ни ташкил этади. Мамлакатимизда эса бу кўрсаткич 80-90% ни ташкил этса, ажаб эмас.

Ҳуқуқ

Уй олди-сотдисида фуқароларнинг коммунал хизматлардан қарзи йўқлиги ҳақида маълумот олиш тўхтатилади

«Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Судланувчиларни қийноққа солганлар учун жазо белгиланди

ЖКнинг 235-моддасига тузатишлар киритилгунга қадар унда қатор расмий тўсиқлар мавжуд бўлиб, улар бир қанча ҳолларда қийноққа солишда шерик бўлган шахсларни айни мазкур модда бўйича жавобгарликка тортиш имконини бермас эди. Эндиликда чекловлар бартараф этилди.

Тергов натижалари ва далилларни сохталаштирганлар ҳам жазоланади

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилди.

Иқтисодиёт

Шерзод Шерматов: «Ўзбекистонда фанга ажратилган маблағ дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 11 баробар паст»

Ўзбекистонда илмий изланишларга ажратилаётган маблағларнинг Ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши атиги 0,2 фоиз, бу эса дунёдаги ўртача кўрсаткичдан 11 баробар, Корея Республикасиникидан 22 баробар камдир.

Доллар курси яна тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Инфографика

Инфографика. Эркак ва аёлларнинг қайси хусусиятлари қадрланади?

Эркаклардаги энг муҳим хусусият — ақл, аёллардаги эса оилапарварлик. 25 йил давомида ишончлилик қадрланар эди, ҳозир эса иш қобилиятининг юқорилиги кўпроқ қадрланмоқда. 1600 нафар киши ўртасида ижтимоий сўров ўтказган «Левада-центр» ташкилоти мазкур хулосага келди. 1993-2018 йилги фикр-мулоҳазалар билан танишинг.

Спорт

Япония терма жамоаси жаҳон чемпионатига икки ой қолганда бош мураббийни истеъфога чиқарди

Бундан ташқари, футболчиларнинг бир қисми Ҳалилходжичнинг машғулотлар услубидан норози бўлган.

Технология

Президент борган АКТ-мактаб қандай шароитларга эга бўлади?

Ўқув жараёнлари эса янги ёндашувдан келиб чиқиб ташкил қилинади. Замонавий ўқув дастурлари таълим соҳасида этакчи бўлган Швеция, Финляндия, Австралия ва бошқа мамлакатлар тажрибаси асосида шакллантирилади.

Президент топшириғидаги «Менинг фикрим» портали 20 апрелда ишга туширилади

«Менинг фикрим» портали давлат раҳбари ғояси бўйича қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида халқ депутатлари ва фуқаролар, аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва кўрсатмалардан кенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Дунё

Арманистон бугундан парламент бошқарувига ўтади

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил ўтказилган референдумга кўра, Президент инаугурациясидан кейин мамлакатда парламент бошқаруви амал қилиши кучга киради. Янги бош вазир сайлови 17 апрел кунига белгиланган.

Аргентинада авиаҳалокат натижасида 5 киши ҳалок бўлди

Мамлакат авиаҳодисаларни тадқиқ қилиш кенгаши маълумотига кўра, ҳалокат натижасида беш киши ҳаётдан кўз юмган. «Воқеа жойига мутахассислар жўнатилган», дейилади маълумотда.

Пхеньян АҚШ билан КХДРнинг ядро дастурига оид музокара ўтказишга тайёр

Пхеньян АҚШ билан ўзининг ядро дастурига оид музокараларни ўтказишга тайёрлигини билдирди. «Ассошиэйтед Пресс» хабарига кўра, бу икки давлат раҳбари учрашувига оид Шимолий Кореянинг илк баёноти бўлиб, шу пайтгача шимолликлар фақат Жанубий Корея воситачилигида мулоқот киришишган.

Тавсия қиламиз

Чегара қонунлари қон билан ёзилган(ми?)

7 апрель куни эрталабки 7:30 лар атрофида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғи яқинида ўзбек чегарачилари давлат чегарасини бузиб ўтган Қирғизистон фуқаросига қарата ўқ узди. Ундан аввал эса тўхташ ҳақида буйруқ берилган, ҳавога қарата ўқ узилган.Бу ҳаракатлар ҳазил ёки эрмак учун қилинмайди.

Ароқхўрлик бор экан, жиноятлар бўлаверади!

Отасини ваҳшийларча ўлдирган қотил ўғил илгаритдан каллакесар бўлмаган, отасини доимо калтаклаб юрмаган, туғма манқурт, одамхўр бўлмаган, бу қотилликни ароқ таъсирида қандай қилиб амалга оширганини билмай қолган.

Ойлигингиз камаймайди. Янги солиқ тизими маошга ижобий таъсир қилади

«Амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳотлар мунозаралар учун очиқ бўлгани яхши», — деб бошлаган экан муҳтарам муаллиф. Мақола охирида келтирилган «Лўнда қилиб айтганда, ойлиги паст бўлганлар ютқазаяпти, кўп бўлганлар ютаяпти» деган хулоса ноўринлигини қайд этмоқчиман.

Амир Темур лашкарлари орасида аёллар ҳам бўлган

Амир Темур ўлканинг гоҳ у ­жойида, гоҳ бу жойида душманга қарши курашиб, кўп жафоларни кўрди. Ҳатто у бир неча бор ҳалокат ёқасига келиб қолди. Шунга қарамай, озодлик ғояларидан бир қадам ҳам чекинмади.

Таклиф этилаётган солиқ концепцияси амалдаги солиқ тизимидан нимаси билан фарқли?

Амалдаги солиқ тизимида хўжалик юритувчи субъектларининг айланма маблағларидан белгиланган ставка бўйича ягона солиқ тўлови (асосий ставкаси 5 фоиз) ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 3,2 фоиз солиқ тўлаган бўлса, эндиликда фақатгина олган даромадларидан солиқ тўлаш тартиби жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг