Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик ўзбекларнинг фарзандлари Ўзбекистонга меҳмонга келди (фото)

Америкалик ўзбекларнинг фарзандлари Ўзбекистонга меҳмонга келди (фото)

Фото: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Америка Қўшма штатларида истиқомат қилаётган ўзбек ватандошлар раҳбарлари ва фаоллари билан «АҚШдаги ватандошлар билан маданий ва маърифий алоқаларни йўлга қўйиш» масалаларида қатор амалий ишларни амалга оширмоқда.

Жорий йилнинг 8 июль куни Чикаго шаҳридаги «Ўзбек-Америка ассоциацияси» президенти Олим Шарипов раҳбарлигида бир гуруҳ ўзбек ватандошларимизнинг фарзандлари тарихий юртларига ташриф буюришди. Улар 20 кун давомида Ўзбекистонда меҳмон бўлишади, қариндошлари билан учрашиб, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Юсуфхона» қишлоғидаги «Ёшлик» болалар оромгоҳида ёзги татил мавсумида хордиқ чиқариб дам олишади.

«Умуман олганда, Америкага кўчиб кетган ватандошларимизнинг энг катта ташвиши ўсиб келаётган ёш авлоднинг ўз тили, дини ва маданиятини эсидан чиқармаслик борасидаги сайи-ҳаракатларни амалга ошириш. Ечилиши талаб этиладиган яна бир муаммо, бу мактабларда очилган махсус ўзбек синфлари учун ўқув қўлланмалар, болалар учун бадиий адабиётлар, Ўзбекистон ҳақидаги турли фильмларни етказиб бериш. Буларнинг ҳаммаси Америкадаги ватандошларимиз болалари ва набираларининг она юртлари Ўзбекистон билан ришталарини боғловчи кўприк бўлиб хизмат қилади»,-дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг