Америкалик дипломат Эстониядан эски «Жигули» сотиб олди
АҚШнинг Эстония элчихонасидаги сиёсий маслаҳатчиси Брайан Тимм-Брок 1987 йилда ишлаб чиқарилган «ВАЗ 2106» автомобилини сотиб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Дипломатнинг айтишича, у доим бошқаларнинг эътиборига тушадиган машинаси бўлишини орзу қилган.
«Ўйлашимча, яхши танлов қилдим. Отамдан фарқли ўлароқ, мен сифатга эмас, балки қизиқарли кўринишн биринчи ўринга қўйдим», дейди дипломат.
Брокнинг таъкидлашича, «Жигули» унинг илк шахсий машинаси ва уни 30 ёшга тўлиши арафасида сотиб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter