Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Жигули» ва «Captiva»дагилар бир-бирига йўл бермай муштлашишди

 «Жигули» ва «Captiva»дагилар бир-бирига йўл бермай муштлашишди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Куни кеча, 16 май куни соат 22:30 ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани «Деҳқонобод» маҳалласида «Жигули-ВАЗ 2106» ҳамда «Captiva»русумли автомашина ҳайдовчиларининг бир-бирига йўл бермаслиги натижасида фуқаролар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Жанжалга автомашиналарда бўлган фуқаролар ҳам қўшилган. Жанжал оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, Ургут тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда жабрланувчилар олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланиб, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг