Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Шадманов ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида нутқ сўзлади

Алишер Шадманов ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида нутқ сўзлади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Аввал хабар қилганимиздек, Италия пойтахти Рим шаҳрида ўз ишини бошлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. 

Маълумки, ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 та давлат ташкилот томонидан илгари сурилган “Саломатлик — 2020” стратегиясини қўллаб-қувватлаган. “Саломатлик  2020” стратегияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, инсон саломатлиги ва бўлажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларнинг олдини олишга йўналтирилган йирик дастур ҳисобланади.  Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистонда ушбу стратегияни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сессия доирасида сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ўз маърузасида ана шу масалалар хусусида тўхталди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати. Жумладан, у Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимни такомиллаштириш дастури ва унда белгиланган асосий вазифаларга, шунингдек, юртимиз тиббиётини янада ривожлантириш мақсадида жаҳоннинг етакчи хорижий инвесторларини жалб қилиш борасидаги ишларга эътибор қаратган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг