Алданганлар Ўзбекистонга қайтарилди
![Алданганлар Ўзбекистонга қайтарилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/8/720_460_95_3840863054.png)
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Нижний Новгород шаҳридаги вакиллигига Чебоксари шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ юртдошларимиз иш берувчиси ойлик маоши ва паспортларини бермаётгани, яшаб турган хостелидан чиқариб юборганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, ҳамюртларимиз ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотларга ишониб, Чувашия Республикасининг Чебоксари шаҳарига нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига автобусларда иш берувчи ҳисобидан ишлаш учун борган.
Иш берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқароларимизнинг паспортларини олади ва бир неча ой давомида иш ҳақисиз ишлатади. Ҳужжатларини қайтариб бермай, номаълум жойга қочиб кетади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва ўзбек диаспораси вакиллари саъй-ҳаракати билан фуқаролар хостелга жойлаштирилиб, иссиқ овқат билан таъминланган.
Фуқароларимизнинг бир гуруҳига Бош консулхона томонидан Ватанга қайтиш сертификати расмийлаштириб берилди. Агентлик томонидан 12 нафар фуқаро Қозон-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ватанга қайтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter