Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AКТ вазирлиги Андижон вилоятида сайёр қабул ўтказди

AКТ вазирлиги Андижон вилоятида сайёр қабул ўтказди

Андижон вилояти, Хонобод шаҳрида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан 25 та мурожаатнинг 10 таси мобил алоқа масалалари бўйича тушган бўлса, қолган 15 таси телекоммуникация, радио ва телевидение, ахборот технологиялари соҳасида ўқитиш, лицензия олиш тартиби, Wi-Fi зона яратиш тўғрисида мурожаатлар билдирилди. 16 та мурожаат ижобий ҳал қилинди ва 9 та мурожаат назоратга олинди.

Шу билан бирга, вилоятнинг Хонобод шаҳрида «5 та муҳим ташаббус» доирасида Рақамли технологиялар ўқув маркази, янги ташкил этилган COWORKING маркази, Хонобод шаҳридаги информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ва 2021 йилда фойдаланишга топшириладиган 1-сонли умумтаълим мактаби, Хонобод шаҳрини 2020 йил якунига қадар рақамли трансформация қилиш бўйича тасдиқланган йўл харитасига киритилган лойиҳалар ижроси билан жойларга чиқиб танишилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг