Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди уй сотиб олганлар коммунал идораларга югуриб юрмайди

Энди уй сотиб олганлар коммунал идораларга югуриб юрмайди

Сиз (ёки танишларингиз) кўчмас мулк сотиб олганингиздан сўнг табиий газ, электр энергияси, сув таъминоти ва бошқа коммунал идоралар билан шартномаларни қайта рўйхатдан ўтказишингизга тўғри келади. Таниш ва анчайин ёқимсиз манзара, шундай эмасми?!

Давлат хизматлари агентлиги маълум қилишича, ана шу оворагарчиликка тез орада чек қўйилади. Яъни мамлакатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, август ойидан бошлаб мазкур тартиблар бекор қилинади.

Қандай қилиб?

Бунинг учун идоралараро маълумот алмашинуви платформасига уланган махсус веб-сервис ишлаб чиқилади. Яъни, кўчмас мулк қайта рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, нотариуслар ушбу тизимга мулк эгаси ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотни киритишади. Бу маълумотлар барча тегишли коммунал ташкилотларда онлайн тарзда кўринади.

Биз, сиз — ҳаммамиз энди мазкур ташкилотларга бориб, қимматли вақтимизни сарфлашимизга ҳожат қолмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг