Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ажойиб ўлка — польшалик саёҳатчи Ўзбекистонда олинган суратлардан кўргазма ташкил қилди (фото)

Ажойиб ўлка — польшалик саёҳатчи Ўзбекистонда олинган суратлардан кўргазма ташкил қилди (фото)

Польшалик саёҳатчи Александра Барановска уч қитъа – Европа, Африка ва Осиёнинг 35 давлатида бўлган. У бўш вақтида дунё бўйлаб саёҳат қилади. Турли мамлакатлар, узоқ маданиятлар, урф-одатлар ва одамларни кашф этиш унинг энг катта иштиёқидир. Александра Барановска яқинда Ўзбекистонда бўлди.

У Ўзбекистон халқи ва ажойиб ёдгорликларидан мафтун бўлиб, ўзининг қадрдон шаҳри Свидницанинг тарихий маркази – бозор майдонида ўзига ҳос кўргазма ташкил этди.

Александра Барановска бир неча йиллардан бери Свидница маданият марказида ишлайди ва бўш вақтида дунё бўйлаб саёҳат қилади. Ундаги дунёни ўрганишга бўлган иштиёқи ўғлига ҳам ўтган, улар бирга сафар қиладилар. Она-бола ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистонда бўлишди.

— Болалигимда Самарқанд Регистони тасвири туширилган харитани кўрганимни эслайман. Мен учун узоқ 80-йилларда бундай сафарни тасаввур қилиш ҳам мушкул эди, — дейди Александра.

Александранинг айтишича, уни Ўзбекистонга шу ерда шартнома асосида ишлаб, фаолият олиб бораётган акаси таклиф қилган.

— Акам биз учун барча ташкилотчиликни ҳал қилиб қўйган эди. Ўзбекистонда аҳоли билан мулоқот қилиш бироз қийин. Шунга қарамай, мамлакатда туризмни ривожлантириш учун кўп ҳаракат қилинмоқда ва бу албатта кўришга арзийдиган мамлакат, – деди Александра Барановска

Саёҳатчилар Самарқанд, Тошкент, Хива ҳамда Бухорода бўлишди ва сафар давомида олинган суратлардан тайёрланган кўргазмани Польшада намойиш этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг