Аҳолиси энг тез кўпаяётган вилоятлар рейтинги эълон қилинди
Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 141 090 туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 714 тага (3,5 фоиз) кўпайган.
Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:
Самарқанд вилояти – 16 500,
Фарғона вилояти – 15 099,
Қашқадарё вилояти – 14 766,
Сурхондарё вилояти – 13 010,
Андижон вилояти – 12 469,
Тошкент шаҳри – 12 291,
Наманган вилояти – 12 145,
Тошкент вилояти – 11 062,
Бухоро вилояти – 6 612,
Хоразм вилояти – 6 501,
Қорақалпоғистон – 6 436,
Жиззах вилояти – 6 365,
Навоий вилояти – 4 185,
Сирдарё вилояти – 3 649 нафар.
2023 йилнинг февраль ойида республика бўйича 64 879 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter