Аҳолининг айрим тоифаларига 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади
«Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5204-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
- ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари – «Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостларини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг жорий йил 25 августга қадар манзилли етказилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter