Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳоли томорқалари ва хонадонларида камида 10 сотихлик иссиқхоналар барпо этилади

Аҳоли томорқалари ва хонадонларида  камида 10 сотихлик иссиқхоналар барпо этилади

Фото:«Xabar.uz»

«Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5138-сон, 07.06.2021 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра:

- иссиқхона хўжалигига эга бўлиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган аҳоли (ташаббускор аҳоли) томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади;

- қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари, захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган турар жой мажмуасини ҳам қамраб олган иссиқхоналар (уй-иссиқхона мажмуалари) ташкил қилинади.

Уй-иссиқхона мажмуалари давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилади.

Ташаббускор аҳолини танлаш инвесторлар ва туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

- Уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

Бундан ташқари, ҳар йили ўтказиладиган «Ташаббус» кўрик танлови доирасида «Энг илғор иссиқхона хўжалиги» номинацияси жорий этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг