Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Afrosiyob» поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

 «Afrosiyob» поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

Фото:«Xabar.uz»

13 июль куни соат 7:28 да Тошкент-Бухоро йўналишида қатновини амалга оширадиган 762-сонли  «Afrosiyob» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади.

Бунга Навоий-Бухоро йўналишидаги темирйўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабаб қилиб келтирилган. 

Унга кўра мазкур поезд шу куни Тошкент-Навоий йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Йўловчилар Навоийдан Бухорогача «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ташкил қилинадиган махсус автобусларда олиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг