Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғон уруши (фото)

Афғон уруши (фото)

Фото: «citifox.ru»

Афғонистонда турли гуруҳлар ўртасида келишмовчиликлар 1973 йилдан бошланиб, 1978 йилда авжига чиққан ва бугунги кунгача давом этмоқда.

Фото: «citifox.ru»

Кўплаб ўзбек ўғлонларининг умрига зомин бўлган Афғон уруши 1979 йилнинг декабридан 1989 йилнинг февралигача давом этган. Унда мужоҳидлар (маҳаллий партизанлар) совет-афғон армиясидан иборат бирлашган кучларга қарши тўққиз йилдан ортиқроқ қаршилик кўрсатган. Оқибатда 850 мингдан 1,5 миллионгача аҳоли нобуд бўлган, миллионлаб одамлар Покистан, Эрон ва бошқа давлатларга қочиб кетган.

Фото: «citifox.ru»

Совет жангчилари катта шаҳарлар ва асосий коммуникация тармоқларини қўлга олгач, мужоҳидларнинг кичик-кичик гуруҳлари жойларда партизанлик ҳаракатларини олиб боришарди.

Фото: «citifox.ru»

Афғонистонга киритилган совет қўшинининг катта қисми мураккаб ҳарбий ҳаракатларга тайёр бўлмаган тажрибасиз аскарлардан иборат бўлиб, улар тоғли районлардаги жангларда катта қийинчиликларга дуч келишган.

Фото: «citifox.ru»

1980-йилларнинг ўрталарига бориб совет қўшинларнинг сони 100 мингдан ошиб кетди. Ҳарбий ҳаракатлар катта куч билан бутун мамлакат бўйлаб давом эттирилди. Бироқ урушнинг моддий ва дипломатик қиймати СССР учун жуда юқори эди. 1980-йилларнинг ўрталарида ҳокимият тепасига келган Михаил Горбачёв урушга якун ясаш ҳақида эълон қилди. У очиқчасига Афғонистонни «қонли жароҳат» деб атади.

Фото: «citifox.ru»

Афғон уруши совуқ урушнинг бир қисми сифатида тилга олинади. Ғарб оммавий ахборот воситаларида уни кўпинча «Совет иттифоқининг Ветнам уруши» ёки «Айиқ қопқони» деб ҳам аташади. Яъни қайсидир маънода айнан афғон уруши СССРдек улкан давлатнинг қулаши сабабларидан бири бўлганлиги айтилади. Маълумотларга кўра, жангларда 15 мингдан ортиқ совет ҳарбийлари нобуд бўлган, деярли 35 минг жангчи жароҳатланган. 400 дан ошиқ ҳарбий хизматчи бедарак йўқолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг