Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазири ўринбосари 20 та одамга шифохонага бепул йўлланма берди

Адлия вазири ўринбосари 20 та одамга шифохонага бепул йўлланма берди

20 август куни Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи биносида Миробод ва Яккасарой туманларида яшовчи фуқаролар ҳамда тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказган.

Сайёр қабулда мутасадди давлат органлари ва ташкилотларидан масъул мутахассислар иштирок этган. Тадбир давомида жами 69 фуқаро қабул қилиниб, шундан 15 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 30 фуқаронинг мурожаатлари жойида ҳал этилган ва 24 фуқаронинг мурожаатлари ёзиб олинган.

Шунингдек, сайёр қабул давомида 10 фуқарога юриш мосламаси ва ногиронлик аравачаси ҳамда 20 фуқарога шифохонада бепул даволаниш учун йўлланмалар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг