670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Қарийб 670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, дейилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда йирик миқдордаги «ниқоб» операцияси фош этилган.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро С.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида умумий қиймати 668,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, тегишли сертификатлари бўлмаган тиббий ниқоблар мавжудлиги ва уларни четда қайта сотиш режалаштирилганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter