Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

62 нафар мансабдорга жазо тайинланди

62 нафар мансабдорга жазо тайинланди

Жорий йилнинг олти ойи давомида тадбиркорлар фаолиятини текшириш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 865 тага камайган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган Бизнес-омбудсман раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 6 ойи давомида Бизнес-омбудсманга тадбиркорлардан 4 414 та мурожаат келиб тушган.

«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали 3 907 та мурожаат келиб тушган.

Портал орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 19 та тақдимнома киритилди, 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида масъул раҳбар ходимларга нисбатан 34 та ҳайфсан, 16 та жарима қўлланилиб, 6 та меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг