Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 минг сўм учун ишдан ҳайдалган шифокор вазифасига тикланди

5 минг сўм учун ишдан ҳайдалган шифокор вазифасига тикланди

Фото: «Адолат» СДП

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида рўйхатга олиш учун 5000 сўм талаб қилишганлиги, бўлимда санитария талабларига риоя тўлиқ риоя этилмаётганлиги бўйича видеомурожаат тарқалганди. 

Туман юқумли касалликлар шифохонасининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан Азамат Ғозиев билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани маълум бўлганди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, фаоллар билан бўлиб ўтган ҳолат атрофлича ўрганилган.

Қайд этилишича, туман юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари билан юзма-юз мулоқотда фельдшер Азамат Ғозиев ҳар томонлама яхши ишлаши ҳақида маълумот берилган. Шундан сўнг муолажа фельдшери Азамат Ғозиевни ўз ўрнига қайта тиклаш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб борилган.

Натижада, шифохона кундузги муолажа фельдшери Азамат Ғозиев юқумли касалликлар шифохонасига ўз ўрнига ишга тикланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг