5 кунлик чақалоқни салкам 5 миллионга баҳолаган яна бир «она»
Навоий вилояти божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда одам савдоси билан боғлиқ яна бир қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди.
Фуқаро Бозоров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзининг жиноий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаро Сотволдиева билан жиноий тил бириктириб, унинг 5 кунлик фарзандини нотаниш шахсга 4 600 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» бандидага кўра жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter