Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди

5 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди

Сирдарё вилоятида беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган она қўлга олиниб, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 8 октябрида Б.С. исмли аёл қиз фарзанд туғган. Сўнг уни сотиш ниятида харидор излаган.

13 октябрь куни эса Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор тадбир ўтказган. Унда Б.С. тадбирга харидор сифатида жалб этилган ИИБ ходимига чақалоқни топшириб, ундан кимёвий ишлов берилган 5 минг долларни олган вақтда ушланган.

Унга нисбатан беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Вояга етмаган бола васийлик органларига топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг