Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 апрель. Ҳамма дарахт экишга! Тамбора фожиаси, Пун Лимнинг қутқарилиши, Эронда адашган шўро аскарлари ва бошқа воқеалар

5 апрель. Ҳамма дарахт экишга! Тамбора фожиаси, Пун Лимнинг қутқарилиши, Эронда адашган шўро аскарлари ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Ўтганларни хотирлаш куни (Малайзия, Ҳонконг, Макао, Хитой Республикаси).
  • Дарахтлар экиш куни (Жанубий Корея).

Воқеа-ҳодисалар

  • 56 йил (мил. авв.) — Рим триумвирлари (учлиги) — Цезар, Красс ва Помпей ҳукуматни ўзаро бўлишиб олишди (Биринчи Рим триумвирати).
  • 1242 йил — Муз устидаги жанг (Чуд кўлидаги жанг). Александр Невский бошчилигидаги новгородлик ва владимирликлар Ливон ордени рицарларини мағлубиятга учратишди.
  • 1340 йил — Араб флоти Гибралтар бўғозида испан эскадрасини енгди.
  • 1398 йил — Немислар Готланд оролидан қароқчилар (виталиялик биродарлар)ни қувиб чиқаришди.
  • 1453 йил — Турк султони Меҳмед II Константинополни қамал қилишни бошлади. Май ойи охирларида шаҳар таслим бўлди.
  • 1652 йил — Ян ван Рибек бошчилигидаги экспедиция Яхши умид бурнига етиб келди.
  • 1722 йил — Голланд адмирали Якоб Роггевен етакчилигидаги экспедиция Тинч океанида Пасха оролини кашф қилди.
  • 1792 йил —  Жорж Вашингтон АҚШ тарихидаги биринчи президент ветосини қўллади.
  • 1795 йил — Базел (Швейцария)да Франция ва Пруссия тинчлик шартномасини имзолади.
  • 1815 йил — Индонезиянинг Сумбава оролидаги Тамбора вулқони отила бошлади ва бир ҳафта давом этди. Бу инсоният тарихидаги энг катта вулқон отилишларидан биридир (ундан ажралган лава ва кул ҳажми 180 куб километрни ташкил этди). 92 минг киши нобуд бўлган.
  • 1818 йил — Сантьяго (Чили) яқинида Хосе Марти бошчилигидаги Жанубий Америка қўшинлари испан армиясидан устун келди. Майпу яқинидаги жанг билан испанларнинг Чилидаги ҳукмронлиги барҳам топди.
  • 1818 йил — Парижда барон Карл де Дрез биринчи икки ғилдиракли ҳаракатланиш воситаси (велосипед прототипи)ни намойиш қилди.
  • 1843 йил — Ҳонконг Британия мулки деб эълон қилинди.
  • 1896 йил — Афинада биринчи замонавий Олимпия ўйинлари бошланди (6 — 15 апрель). Америкалик уч ҳатлаб сакровчи Жеймс Конноли биринчи олимпия чемпиони бўлди.
  • 1913 йил — Нилс Бор «Атомлар ва молекулалар тузилиши ҳақида» мақоласини ёзиб тугатди ва квант назариясига асос солинди.
  • 1918 йил — Япон аскарлари Владивостокка туширилди.
  • 1941 йил — Германия ва Италия қўшинлари Югославия ва Грецияга бостириб кирди.
  • 1942 йил — Япония ҳаво кучлари Цейлонга дастабки бомба ҳужумини уюштирди.
  • 1943 йил — Бразилия қирғоқлари яқинида балиқчилар инглиз денгизчиси — 133 кунни солда ўтказган Пун Лимни қутқариб олишди.
  • 1955 йил — Уинстон Черчилл Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди.
  • 1961 йил — АҚШ президенти Жон Кеннеди Кубага қарши ҳарбий амалиёт бошлашга санкция берди.
  • 1975 йил — «Союз-18-1» фазо кемаси учирилишида ракета-ташувчи портлаб кетди.
  • 1977 йил — Волга автомобиль заводи конвейеридан биринчи «ВАЗ-2121» —«Нива» чиқди.
  • 1978 йил — БМТ бош котиби ўринбосари ва собиқ иттифоқнинг БМТдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аркадий Шевченко АҚШдан сиёсий бошпана сўради.
  • 1980 йил — Собиқ иттифоқ ва Афғонистон ўртасида совет ҳарбий контингентини Афғонистонга жойлаштириш тўғрисида шартнома имзоланди.
  • 1982 йил — Афғонистон ғарбидаги ҳарбий амалиёт чоғи совет қўшинлари янглишиб Эрон ҳудудига ўтиб кетишди.
  • 1983 йил — Жосусликда гумон қилинган 47 нафар совет дипломати Франциядан чиқариб юборилди.
  • 1992 йил — Босния ва Герцеговина Югославия таркибидан чиқишини эълон қилди; Сараева қамали бошланди.
  • 2005 йил — Асқар Акаев Қирғизистон президенти ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Таваллуд кунлари

  • 1820 йил — Феликс Надар, француз фотографи, фотожурнализм асосчиси, биринчи аэрофотосурат муаллифи.
  • 1827 йил — Жозеф Листер, инглиз жарроҳи, тиббиёт амалиётига антисептикани олиб кирган.
  • 1894 йил — Лоуренс Белл, америкалик авиаконструктор, дунёдаги биринчи товушдан тез учувчи самолётни ясаган.
  • 1900 йил — Спенсер Трейси, америкалик актёр, энг яхши роли учун кетма-кет иккита «Оскар»ни биринчи бўлиб қўлга киритган.
  • 1962 йил — Кирсан Илюмжинов, ФИДЕ президенти (1995 йилдан).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг