42 ой алимент тўламаган ота маъмурий қамоқ жазосига тортилди
Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимларига бировни қамаш хавасми?! Ҳеч-да. Аксинча, суд қарорлари ҳеч қандай ғурбатсиз адо этилиши тарафдори. Ортиқча муаммога ҳеч кимнинг қовоғи учиб турибди?! Бироқ ҳамма суд қарорлариям силлиқ ижро этилавермайди. Қонунда суд юклаган мажбуриятдан бўйин товлаган кимсага огоҳлантиришдан то озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо чоралари бежиз белгиланмаган. Пичоқ суякка етса, улардан бирини қўлламасликнинг иложиси йўқ.
Тошкентлик Н. А.га уч ярим йил бурун суд ҳужжати асосида бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилганди. Орадан 42 ой ўтди, аммо тўловдан дарак бўлмади. Унга тушунтирилди, огоҳлантирилди - кор қилса, қани?! Бу ёқда қарздорлик ой сайин кўпайиб, 24 миллион сўмдан ошиб кетди.
Ниҳоят, пичоқ суякка етгач, МИБ ходими унга нисбатан Шайхонтоҳур туман маъмурий судига МЖтКнинг (Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс) 474-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида тақдимнома киритишга мажбур бўлди.
Натижада суд қарорига асосан Н. А.га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
МИБ Тошкент шаҳар матбуот хизмати раҳбари Марғуба Амоновага кўра, қарздорга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланиши унинг зиммасидаги мажбуриятдан озод этилишига асос бўлмайди. Қарздорлик барибир бартараф этилиши шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter