Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Деновдаги томоша»: уч йиллик кафолат муддатининг олти ойда «миси чиқди»

«Деновдаги томоша»: уч йиллик кафолат муддатининг олти ойда «миси чиқди»

Иллюстратив сурат

Сурхондарё вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Жарқўрғон тумани «Меҳнатобод» маҳалласида яшовчи Ж.Жўраевдан ариза келиб тушган. Унда келтирилишича, фуқаро 2018 йилнинг 23 апрель куни Денов туманидаги «Амир холдинг» номли дўконидан 3 йиллик кафолат муддати билан 3 миллион 100 минг сўмга телевизор сотиб олган.

Аммо Ж.Жўраев сотиб олган телевизор 6 ой ўтгач носоз ҳолга келиб қолган, шундан сўнг у «Амир холдинг» дўкони сотувчисига мурожаат қилган. Дўкон сотувчиси сервис хизматига мурожаат қилишни айтган, хизматидагилар бу телевизор уларга тегишли эмаслигини айтиб, дўкон эгасига қайта мурожаат қилишни маслаҳат беришган.

Ж.Жўраев икки кун ўтиб яна борганда дўкондагилар ҳатто уни қабул ҳам қилишмаган. У эса сотувчига телевизорни созлаб ёки янгисига алмаштириб бермаса тегишли ташкилотларга мурожаат қилишини айтган. Сотувчи 15 кун ичида тузатишга ваъда бериб, телевизорни олиб қолишган. Сўнг бу муддат яна 3 кунга узайган, 3 кундан сўнг яна борилганида турли баҳоналар рўкач қилинган.

Ушбу ариза Денов тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди ва фуқаро Ж.Жўраевнинг носоз телевизори янгисига алмаштириб берилишига эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг