21 нафар шахсга сохта рухсатнома расмийлаштириб берган СЭОМ бош врачига жиноят иши қўзғатилди
Юнусобод туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Т. К.га нисбатан жиноят иши қўғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Бош врач сохта ҳужжатлар асосида бир неча шахсларга (карантин вақтида шахсий автомашинасида эркин ҳаракатланиш имконини берувчи) махсус рухсатнома расмийлаштириб бергани айтилади. Масалан, у «Malibu» автомашина эгаси А. Т.га махсус рухсатнома тақдим этар экан, бунга у (машина эгаси) СОЭМда гўёки қурувчи (?!) лавозимида ишлаши ҳақида сохта маълумотномани асос қилиб кўрсатади. Шундай сохта маълумотлар асосида Т. К. 21 нафар фуқарога махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланган.
Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан иш қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлар бошлаб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter