Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилги ободонлаштириш дастури доирасида қарийб 29 триллион сўм ажратилди

2022 йилги ободонлаштириш дастури доирасида қарийб 29 триллион сўм ажратилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Таъкидланишича, 2022 йилги дастурлар доирасида 4 100 та маҳаллани обод қилиш, боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш, сув, электр, канализация билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишга бюджетдан қарийб 29 триллион сўм маблағ ажратилган. Бунинг натижасида:

- 434 та маҳаллада ички йўллар таъмирланган;

- 672 та маҳаллага ичимлик суви тармоғи тортилгани ҳисобига, 1,5 миллион аҳоли илк бора тоза ичимлик суви билан таъминланган;

- 2 мингдан ортиқ маҳаллага хизмат қиладиган 34 та янги мактаб ишга туширилган, 338 таси реконструкция қилиниб, 360 таси таъмирланган. Буларнинг ҳисобига 78 мингта янги ўқувчи ўринлари яратилган;

- жойларда 580 та трансформатор, 20 минг километр тармоқлар янгиланиб, 413 та маҳалладаги 1,5 миллион нафар аҳолининг электр таъминоти яхшиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг