Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йилда одамзодга яна бир жиддий эпидемия хавф солмоқда

2021 йилда одамзодга яна бир жиддий эпидемия хавф солмоқда

Фото: «Corona-map.ru»

Вирусолог олимлар 2021 йил охири — 2022 йил бошларида дунёнинг турли мамлакатларида жиддий грипп эпидемиясини кутмоқдалар. Бунга бошқа нафас олиш йўллари касалликларига қарши аҳолининг умумий иммунитетига таъсир кўрсатган коронавирусга қарши курашиш чора-тадбирлари сабаб бўлади.

Гриппга қарши вакцинация самарадорлиги ҳам савол остида қолмоқда. Ўтган йилнинг сентябридан 2021 йил 1 январгача вируснинг геном кетма-кетликлари бир йил аввалги шу даврга нисбатан деярли 100 баравар кам тўпланган. Яъни шифокорлар кейинги мавсумда Шимолий ярим шарда учрайдиган штаммларни шунчаки ўтказиб юборган бўлишлари ҳеч гап эмас.

«Сайёрамизнинг муайян қисмида жойлашган мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимлари гриппнинг кенг миқёсли эпидемиясига дучор бўлишади», — дейилади «Science» журналида чоп этилган мақолада.

«Касаллик моделларини ишлаб чиқувчилар сифатида биламизки, бундай вазиятда кутилмаган бурилишлар юз бериши мумкин», — дея таъкидлайди Принстон университети эпидемиологи Рейчел Бейкер.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг