Грипп чекина бошлагани қайд этилди
Сўнги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5 фоига камайган, Тошкент шаҳрида 25,4 фоизга камайганлиги кузатилди.
Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.
Қайд этилишича, ЎРИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан (эпидемик парог) 34,3 фоизга пастлиги кузатилмоқда.
Болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиш ёшма-ёш таҳлил қилинганида: касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0-1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368.3 ни ташкил этмоқда.
«Бунга ЎРИ билан касалланган беморларни алоҳидаламаслик, бемор болаларни таълим муассасаларига юбориш ҳамда шифокор билан маслаҳатлашмасдан ўзбошимчалик билан даволаниш асосий сабаблар бўлмоқда», деди Нурмат Отабеков.
Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни даволаш мақсадида республика бўйича 8838та бемор ўринлари яратилган бўлиб, уларда 6000 нафар бемор даволанмоқда.
Қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра гриппнинг А (H3N2) тури аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter