Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йил 1 июндан бошлаб аёллар ва болаларга дори-дармонлар бепул тарқатилади

2021 йил 1 июндан бошлаб аёллар ва болаларга дори-дармонлар бепул тарқатилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бирламчи бўғиннинг камида 50 фоиз иши аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш бўлиши лозим, деб таъкидланди Президент раислигида ўтаётган йиғилишда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи 55 фоизни ташкил этади.

Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ.

60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан йўлдош касалликларга боғлиқлигини кўрсатди.

Яъни соғлом турмуш тарзи – тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларнинг олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.

Шу билан бирга, фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда. 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.

Келгуси йил 1 июндан бошлаб:

5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;

10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;

ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан;

35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.

Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи қандай оғир оқибатларни келтириб чиқариши ёшларимизга болаликданоқ ўргатилиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг