Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2020 йил 1 февралдан дарахт кесишга мораторий жорий этилиши мумкин

2020 йил 1 февралдан дарахт кесишга мораторий жорий этилиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов топшириғи билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Бу ҳақда «Ekologuz» хабар берди.

Қарор билан давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахт ва буталарнинг кесилишини энг кам даражага тушириш, аҳоли пунктларида яшилликларни сақлашга эришиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатда дарахт ва буталар ўсаётган ер участкаларини тақдим этишга чеклов жорий этиш, давлат ўрмон фондига кирмаган дарахт ва буталарни кесиш, кесилган яшилликлар ўрнини қоплаш тартиблари, дарахтларни кесиш бўйича истисно ҳолатларни белгилаш, шунингдек, ноқонуний кесишлар учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.

Лойиҳада 2020 йил 1 февралига қадар давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш режалаштирилмоқда.

Аҳоли пунктларида дарахт ва буталар ўсаётган ер майдонларини тижорат мақсадлари учун тақдим этиш ёки ушбу майдондан тижорат мақсадларида фойдаланиш яшилликларга зарар етказса, у ерда тижорий фаолият юритиш тақиқланади.

Ер майдонларини бошқа мақсадлар (турар жой, ижтимоий объектлар, муҳандислик ва транспорт инфратузилмалари ва бошқалар) учун тақдим этишда ер участкасидаги дарахтларнинг сони, аниқ координаталари, тури, диаметри, шохларининг баландлиги, шунингдек уларни муҳофаза қилиш шартлари кўрсатилиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг