2018 йилда тиббий олий ўқув юртлари бакалавр йўналишига мақсадли қабул 20 фоизга оширилади
2018 йилда бакалавриат таълим йўналишининг мақсадли қабул квотасини 2017 йилга нисбатан 20 фоиз ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов йил сарҳисобида маълум қилди.
«Тиббий таълим бўйича энг муҳим ҳодиса, ўқиш муддатларининг қисқартирилгани бўлди. Шунингдек, касбий фанлар блоки кенгайтирилиб, ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки 7 фоизгача қисқартирилди, клиникагача ва клиникага оид фанлар учун соатлар ҳажми 85 фоизгача кўпайтирилди. 2017—2018-ўқув йилидан бошлаб биринчи марта мақсадли қабул йўлга қўйилди ва 2017 йилда тиббий олий ўқув юртларига мақсадли қабул учун 1 минг 180 ўрин ажратилди», — дейилади ҳисоботда.
2018 йилда бакалавриат таълим йўналишининг мақсадли қабул квотасини 2017 йилга нисбатан 20 фоиз ошириш, мақсадли магистратурани 10 фоиз кўпайтириш, клиник ординатура қабул квотасини 15 фоиз ошириш белгиланди.
2018 йил инвестиция дастури доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг симуляция маркази, мазкур институт Нукус филиалининг 120 ўринли, Андижон давлат тиббиёт институтининг 120 ўринли, Бухоро давлат тиббиёт институтининг 200 ўринли клиникаларида қурилиш ва реконструкция ишларини давом эттириш учун 31,8 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter