2 апрель. Юлий Цезар, Англия-Аргентина можароси, Ёсир Арофат сиёсий саҳнада, 13 йиллик сериал ва бошқа воқеалар

Байрам ва муҳим саналар
- Халқаро болалар китоблари куни.
- Халқаро аутизм муаммоси ҳақида ахборот тарқатиш куни.
- Малвин ороллари куни (Аргентина).
- Халқлар бирдамлиги куни (Россия).
Воқеа-ҳодисалар
- 47 йил (мил. авв) — Понтий шоҳи Фарнакни енгган Юлий Цезар машҳур иборасини қўллади: «Келдим, кўрдим, енгдим».
- 1512 йил — испан денгизчиси Понсе де Леон ўзи кашф этган ерни Флорида деб атади.
- 1525 йил — Германияда Томас Мюнцер бошчилигидаги деҳқонлар уруши бошланди.
- 1794 йил — дунёдаги биринчи авиакомпания — «Aerostiers»га асос солинди. Орадан икки ой ўтиб ҳаво шарлари разведга ишларида қўлланди.
- 1860 йил — Бирлашган Италиянинг биринчи парламенти Туринда йиғилди.
- 1905 йил — Алп тоғи орқали Италия ва Швейцарияни боғловчи туннел очилди.
- 1912 йил — «Титаник» кемаси илк синовдан муваффақиятли ўтди.
- 1958 йил — Уичито-Фолс(Техас)да 450 км/соат тезликдаги торнадо қайд этилди.
- 1963 йил — Ойни ўрганиш ва ўзлаштириш учун «Луна-4» сайёралараро станцияси фазога чиқарилди.
- 1970 йил — Қатар Буюк Британиядан мустақилликни қўлга киритди.
- 1978 йил — Американинг «CBS» телеканалида «Даллас» сериали эфирга узатила бошланди. Бу лойиҳа беш ҳафтага мўлжалланган минисериал эди. Аммо унга қизиқиш катталигидан сериал 13 йил давом этди.
- 1982 йил — Фолкленд (Малвин) ороллари туфайли Англия-Аргентина қуролли тўқнашуви келиб чиқди.
- 1989 йил — Фаластин миллий кенгаши марказий қўмитаси Ёсир Арофатни ўзини мустақил деб эълон қилган Фаластин давлатининг президенти этиб сайлади.
Таваллуд кунлари
- 747 йил — Буюк Карл, франклар қироли (814 й.в.э.).
- 1618 йил — Франческо Мария Грималди, италян физиги ва астрономи, Ойнинг биринчи харитасини тузган (1663 й.в.э.).
- 1805 йил — Ҳанс Кристиан Андерсен, даниялик ёзувчи, шоир ва эртакчи (1875 й.в.э.).
- 1840 йил — Эмил Золя, француз ёзувчиси (1902 й.в.э.).
- 1927 йил — Ференц Пушкаш, венгер футбол юлдузи (2006 й.в.э.).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter