Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 апрель. Папанинг ўғирланиши, Франциянинг хатоси, сёгунларсиз Япония, Марчелло Липпи 70 ёшда ва бошқа воқеалар

11 апрель. Папанинг ўғирланиши, Франциянинг хатоси, сёгунларсиз Япония, Марчелло Липпи 70 ёшда ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Жаҳон паркинсон касаллигига қарши кураш куни.
  • Халқаро фашист концлагерлари асирлари озод этилган кун.
  • Миллий қаҳрамонлар куни (Коста-Рика).
  • Ибодат куни (Либерия).
  • Озодлик куни (Уганда).

Воқеа-ҳодисалар

  • 217 йил — Макрин Рим императори бўлди.
  • 491 йил — Флавий Зеноннинг ўлимидан сўнг Анастасий I Византия тахтига ўтирди.
  • 1111 йил — Рим папаси Пасхалий II Германия қироли Генрих V томонидан ўғирланди.
  • 1241 йил — Венгрия қироли Бела IV Ботухон томонидан тор-мор этилди.
  • 1512 йил — Равенна бўсағасидаги жанг. Франция ва Муқаддас лига армиялари ўртасидаги жанг французларнинг ғалабаси билан тугади.
  • 1803 йил — Франция ташқи ишлар вазири Шарл Талейран Луизианани АҚШга сотиш таклифини киритди. Кейинчалик АҚШга қарашли бу ерларда 15 та штат (тўлиқ ва қисман) тузилган.
  • 1814 йил — Фонтенблодаги шартнома билан Олтинчи коалиция уруши ниҳоясига етади. Наполеон Бонапарт Элба оролига сургун қилинди.
  • 1868 йил — Японияда сёгунатнинг бекор қилиниши.
  • 1899 йил — Испания Пуэрто-Рико оролини АҚШга топширди.
  • 1909 йил — бир йилдан сўнг Тел-Авив деб атала бошланган шаҳарга асос солинди.
  • 1919 йил — Халқаро меҳнат ташкилоти тузилди.
  • 1945 йил — Бухенвалд концлагери асирлари исён кўтариб озодликка чиқишди.
  • 2002 йил — Венесуэлада давлат тўнтариши қилишга уриниш юз берди.
  • 2011 йил — Минск (Беларус) метросининг «Октябрьская» станциясида портлаш юз берди. Террорчилар хуружидан 15 киши ҳалок бўлди, 203 киши жароҳатланди.

Таваллуд кунлари

  • 146 йил — Луций Септимий Север, Рим императори.
  • 1357 йил — Жуан I Буюк, Португалия қироли, авислар сулоласи асосчиси.
  • 1492 йил — Маргарита Наваррская, француз маликаси, қирол Франциск I нинг опаси, Франциянинг биринчи аёл ёзувчиларидан бири.
  • 1755 йил — Жеймс Паркинсон, инглиз шифокори. У 1817 йили беморда қўлларнинг титраши, мушаклар қотиши, ҳаракатларнинг сустлашиб бориши ва қадам ташлашнинг секинлашуви кузатиладиган асаб касаллигига аниқ ташхис қўйди ва шундан бери бу касаллик унинг номи билан — паркинсон касаллиги деб атала бошлаган.
  • 1907 йил — Фрэнк Уиттл, инглиз муҳандиси, илк реактив двигателлардан бирини лойиҳалаган.
  • 1908 йил — Масару Ибука, «Sony» компанияси асосчиларидан бири.
  • 1948 йил — Марчелло Липпи, италиялик футбол мураббийи.
  • 1953 йил — Эндрю Уайлс, инглиз математиги, Ферманинг буюк теоремасини исботлаб берган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг