1000 нафар ходим хорижий давлатларга стажировкага юборилади
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Агентлик давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини ўрганади.
Қарор билан давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг асосий вазифалари белгиланди.
Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинидаги энг истиқболли ходимларнинг камида 1000 нафарини 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда хорижий давлатларга стажировкага юбориш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
Стажировка ўтаётган шахсларга стажировка ўтаётган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси элчиси меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг 60 фоизи миқдорида ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.
Ходим стажировка тугагандан сўнг давлат органи ва ташкилотига камида 2 йил ишлаб бериши шарт.
Қарор билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш маркази ташкил этилди.
Шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter