Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 феврал куни об-ҳаво қандай бўлади? Гидрометеорологлар изоҳи

10 феврал куни об-ҳаво қандай бўлади? Гидрометеорологлар изоҳи

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати эртага, 10 феврал куни кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди. 

Тошкент шаҳри. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм. 
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг