10 апрель. Фазодаги биринчи болгар, «Титаник», Сталин номидаги шаҳар, Роберто Карлос 45 ёшда ва бошқа воқеалар

Байрам ва муҳим саналар
- Халқаро қаршилик кўрсатиш ҳаракати куни (Иккинчи жаҳон уруши йилларида босиб олинган ерларда босқинчиларга қарши курашганлар хотирасига бағишланган кун).
- Қурувчилар куни (Озарбайжон).
- Одесса озод қилинган кун (Украина).
Воқеа-ҳодисалар
- 1710 йил — Англияда «Қиролича Анна статути» — муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги дунёдаги биринчи қонун кучга кирди.
- 1722 йил — Пётр I фармони билан Санкт-Петербургда об-ҳавони мунтазам кузатиш тизими йўлга қўйилди.
- 1741 йил — Молвиц жанги. Австрия мероси учун урушлардаги бу жангда Пруссия ва Австрия армияси тўқнаш келди. Гарчи кўпроқ одам йўқотган бўлса-да, прусс армияси ғалаба қозонган.
- 1814 йил — Гиссен университети 13 ёшли Карл Виттега фан доктори унвонини берди. Шундан бери ҳеч ким бу рекордни янгиламаган.
- 1820 йил — илк британияликлар Алгоа(Жанубий Африка)га кўчиб келишди.
- 1833 йил — гугурт ишлаб чиқариш бошланди.
- 1841 йил — «New York Tribune» газетасининг биринчи сони чиқди.
- 1841 йил — Канадада Галифакс шаҳрига асос солинди.
- 1849 йил — америкалик Уолтер Ҳант хавфсиз тўғнағич учун патент олди.
- 1912 йил — Британиянинг «Титаник» кемаси Саутҳемптон портидан ўзининг биринчи ва сўнгги сафарига чиқди.
- 1925 йил — Россиянинг Царицин шаҳри Сталинград деб номланди (ҳозир Волгоград).
- 1937 йил — Канаданинг «Air Canada» (1964 йилгача — «Trans-Canada Airlines») авиакомпаниясига асос солинди.
- 1940 йил — Исландия Даниядан ажралиб чиқди.
- 1941 йил — Тобрук қамали бошланди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Буюк Британия ва унинг иттифоқчиларининг Германия-Италияга қарши Шимолий Африка кампаниясида Ливиядаги бу истеҳком муҳим аҳамият касб этган. Қамал 240 кун давом этган.
- 1944 йил — Одесса Германия оккупациясидан озод қилинди.
- 1963 йил — АҚШнинг «Трешер» атом сувости кемаси чўкиб кетди. Экипажнинг барча аъзолари ҳалок бўлди.
- 1972 йил — Бактериологик қуролни тақиқлаш тўғрисидаги халқаро конвенция имзоланди.
- 1979 йил — Болгариянинг биринчи космонавти Георгий Иванов фазога учди.
- 1988 йил — Япониянинг Хонсю ва Сикоку оролларини боғловчи 9 километрлик кўприк очилди.
- 2010 йил — Смоленскда «Ту-154» самолёти ҳалокатга учради. Жами 96 киши, жумладан, Полша президенти Лех Качинский ва бошқа арбоблар ҳалок бўлди.
Таваллуд кунлари
- 1583 йил — Ҳуго Гроций, ҳолланд ҳуқуқшуноси, халқаро ҳуқуқ асосчиларидан бири.
- 1651 йил — Эренфрид Валтер фон Чирнгауз, немис файласуфи, математик, ихтирочи, Европа оқ чиннисини ихтиро қилган.
- 1707 йил — Жон Прингл, шотланд шифокори, ҳарбий тиббиёт асосчиларидан бири.
- 1727 йил — Самуэл Ҳейнике, немис педагоги, кар-соқовларни ўқитиш усулини ўйлаб топган.
- 1766 йил — Жон Лесли, шотланд физик-тадқиқотчиси ва математиги, биринчи бўлиб (1817 й.) сунъий муз олиш усулини таклиф қилган.
- 1810 йил — Бенжамин Ҳенри Дэй, америкалик журналист, «Нью-Йорк Сан» газетаси асосчиси.
- 1838 йил — Фрэнк Стивен Болдуин, америкалик ихтирочи, арифмометр ва калкуляторни ихтиро қилган.
- 1847 йил — Жозеф Пулитцер, америкалик журналист, ношир, журналистика соҳасидаги Пулитцер мукофоти таъсисчиси.
- 1863 йил — Пол-Луи-Туссен Эру, француз муҳандис-кимёгари. Алюмин электролизи ва пўлатни электрда эритиш усуллари муаллифи.
- 1865 йил — Жек Майнер, канадалик табиатшунос, қушларни ўрганиш жамғармаси асосчиси.
- 1894 йил — Абдулла Қодирий, ўзбек ёзувчиси, ўзбек романчилигининг асосчиси.
- 1932 йил — Умар Шариф, Америка-Миср актёри.
- 1952 йил — Стивен Сигал, америкалик актёр, продюсер, режиссёр, жанг санъатлари устаси.
- 1973 йил — Роберто Карлос, бразилиялик футболчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter