1 январда туғилган чақалоқлар сони айтилди
2022 йилнинг 1 январ куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил бола, 716 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш ҳозирча Самарқанд вилоятида (193 нафар) қайд этилди.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда:
- Қашқадарё вилояти (146 нафар);
- Фарғона вилояти (137 нафар);
- Андижон вилояти (131 нафар);
- Наманган вилояти (123 нафар).
Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (39 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
Эътиборлиси, туғилганларнинг 8 нафари эгизаклардир. Айтилишича, шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январ куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар ҳамда 2021 йилнинг айни шу санасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter