1 ноябрдан дарахт кесилмайди
Шу йилнинг 1 ноябридан дарахт кесиш учун мораторий эълон қилинган. Бу ҳақда Экопартия аъзоси Абу-Али Ниёзматов хабар берди.
«Қадрли дўстлар! Ўзбекистон ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб дарахтларни кесишга мораторий эълон қилди! Барчангизни ушбу ғалаба билан табриклайман! Бунда кўпчилигингизнинг, виждонли ва «сотилмайдиган», ҳалол, жонкуяр, инсоний қадриятлар халоскори бўлган жамики фуқароларнинг ҳиссаси бор!», деб ёзган Ниёзметов.
Аввалроқ 2020 йил 1 февралига қадар давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш ҳақидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter