Зойир Мирзаев Даврон Ҳидоятов ҳокимиятига пул ажратди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳрида «Яшил боғ» барпо этиш учун 173,6 млн. сўмни шаҳар ҳокимлиги ҳисобига ўтказиш ҳақидаги фармойишни имзолаган.
Ҳужжатда айтишича, маблағ ўтказмаси вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошида аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.
Яқинда президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий инқирознинг олдини олиш мақсадида 2022 йил охиригача барча ҳокимларга пулни тежаш, ортиқча сарфламаслик, айниқса, орттирилган бюджет пулларини захира қилишга топшириқ берганди.
Лекин жуда кўплаб вилоят ва туман ҳокимликлари орттирилган маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланиб ётишибди. Бу ҳолатни e-qaror порталида эълон қилинаётган ҳужжатларда кўриш мумкин.
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига ҳоким бўлган пайтда аввалги ҳоким Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳрига раҳбар бўлиб кетганди.
Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими бўлган пайтда Нурафшон шаҳрида катта миқдордаги маблағга ҳайкал мажмуаси ва кутубхона биноси қурмоқчи бўлгани жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Кейинроқ ушбу ҳужжатни Зойир Мирзаев бекор қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter