Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшларни ишга олган корхоналарга солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар берилади

Ёшларни ишга олган корхоналарга солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар берилади

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масаласи бўйича видеоселектор ўтказди. Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, ёшларни ишга олган корхоналарга бир қатор имтиёзлар берилади.

Жумладан, 1 майдан бошлаб, агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади.

Бу орқали жорий йилда камида 500 минг ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизми яратилади ва тадбиркорлар ихтиёрида бир йилда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ қолади.

Шунингдек, 1 июндан бошлаб, «ёшлар дафтари»га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади.

Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.

1 майдан бошлаб, «Ёшлар дафтари»га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.

Шу билан бирга, 1 майдан бошлаб, ходимлари сонининг камида 70 фоизи «ёшлар дафтари»га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг