Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ялпи ички маҳсулот миқдори эълон қилинди

Ялпи ички маҳсулот миқдори эълон қилинди

2022 йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизни, шундан ЯИМ таркибида саноат – 5,7 фоизни, хизматлар – 6,9 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари 2,8 фоизни ташкил қилган.

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, ЯИМнинг тушиб кетмагани Ўзбекистон президенти ва ҳукумати томонидан геосиёсий вазият билан боғлиқ хатарлар юзасидан ўз вақтида кўрилган чоралар билан боғланган.

Шунингдек, давлат бюджети даромадлари 41,9 трлн. сўмга ижро этилиб, давлат бюджетининг жами харажатлари 42,9 трлн. сўмни ташкил қилган.

Ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 23,5 трлн. сўмни ташкил этиб, амалга оширилган жами харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,4 фоизга ошган.

Жорий йил январь-март ойларида жами қиймати 2 млрд. 448 млн. доллар бўлган хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичи 167 фоизга бажарилган.

Эслатиб ўтиш керак, Молия вазирлигига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 7,4 фоизни ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг