Ходим қанча маош олиши керак?
Шартномада ва ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда шундай деб ёзилган: «Штат жадвалига кўра ҳақ тўланади». Аслида Меҳнат кодексига мувофиқ қандай ёзилиши керак? Бу саволга эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради.
— Меҳнат шартномаси ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ходим меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари қайд этилган бўлиши лозим. Бироқ кўпинча бу масалага юзаки ёндашиб: «Штат жадвалига кўра ҳақ тўланади» дея ёзиб қўя қоладилар. Бу хато, уни Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ тузатиш керак.
МКнинг 153-моддасига мувофиқ, меҳнат ҳақининг миқдори тарафлар ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Тарафлар корхонада белгиланган тартибга мувофиқ иш ҳақи тўланиши юзасидан келишиб олишлари мумкин. Бунда меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.
Шу билан бирга МКнинг 73-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасида ва буйруқда меҳнат ҳақи миқдори кўрсатилган бўлиши лозим. Аниқ суммани (тариф ставкаси ёки маош), шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини (ишбай ёки вақтбай-мукофот) кўрсатган маъқул. Муддатсиз шартномалар тузилганда эса инфляция ва нархлар ошишини ҳисобга олган ҳолда индексация қилиниши ҳам қайд этилса, тўғри иш қилинган бўлади.
Манба: norma.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter