Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банкининг фаолиятига доир эътирозлар қарийб қирқ фоизга камайган

Халқ банкининг фаолиятига доир эътирозлар қарийб қирқ фоизга камайган

фото: Халқ банки

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Халқ банкида 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2024 йил учун белгиланган режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда айни пайт Халқ банкини трансформация қилиш жараёнининг муҳим даври сифатида таъкидлаб ўтилди. Яъни банк барча фаолиятини янгилаш босиқичида.

Хўш бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Бу борада Осиё тараққиёт банки билан стратегияни жорий қилиш бўйича битим имзоланиб, 10 та халқаро экспертлар жалб этилди ҳамда 17 та стратегик йўналишда ҳамкорлик қилиш келишиб олинди, дейди банк Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов. – Халқ банкининг барча филиаллари «Ягона МФО»га ўтказилди. Бизнес жараёнлари ҳамда сарфланадиган харажатларни оптималлаштириш мақсадида ихчам банк хизматлари марказлари ташкил этилди. Бу орқали мижозларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишга эришилмоқда.

Шунингдек, анжуманда аҳолини босқичма-босқич кичик бизнес вакилига айлантириш мақсадида жорий қилинган тизим, дастурлар доирасида «хазна» мобил иловаси орқали онлайн кредит ажратиш йўлга қўйилгани, мобил илованинг бошқа иловалардан афзаллиги, ҳозирда «хазна» мобил иловасини юклаб олган жами фойдаланувчилар сони 1 млндан ошгани ҳақида тўхталиб ўтилди.

– Хусусан, банк хизматларини масофадан амалга ошириш имкониятини тақдим этиш мақсадида яратилган «хазна» мобил иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган шахсларга «Бизнесга биринчи қадам» дастури доирасида онлайн тарзда, 2 йил муддатгача 5 млн. сўмгача кредит маблағи ажратилмоқда, – дейди AT Халқ банки Бош амалиётлар бошқармаси Хазна рақамли банк хизматлар маркази бошқарувчиси Улуғбек Гадоев.  – Иловада 20 дан ортиқ давлат ташкилотлари маълумотлар базаси билан интеграция қилинган бўлиб, бу орқали хизматларни рақамлаштирган ҳолда аҳолидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмасдан, уларга масофадан, бепул хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Яна Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ушбу илова орқали республикамиз ёшларига «Халқаро имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш» тизимидан фойдаланиш имконияти тақдим этилди. Мазкур хизматдан фойдаланиб, исталган вақтда, банкка келмасдан маблағни банк картасига юклаб олиш мумкин.  Масалан ўтган йили 9 654 нафар ёшларнинг 17 млрд. сўмлик маблағлари қоплаб берилди.

Тадбир доирасида яна бир маълумот банкнинг трансформация жараёни ҳақида тасаввур уйғотади, яъни банкнинг ижобий имижини шакллантириш бўйича Мижозларнинг Халқ банкига лояллик индекси ўтган 2 йил ичида 5 баробарга ошиб, йил  якунига келиб, 4.2 пунктга етди. Аҳоли ва мижозлар томонидан интернет тармоқларида қолдирилаётган изоҳлар, мурожаатларга тезкор жавоб қайтариш, уларнинг мониторингини олиб бориш натижасида фаолиятга доир эътирозлар қарийб 40%га камайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг