Умумий овқатланиш корхоналари ер-мулк солиғидан озод этилади
2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.
Унинг айтишича, мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинди.
Энди бу лойиҳа Сенат ялпи мажлисида тасдиқланиши, кейин эса президент томонидан имзоланиши керак. Шундан сўнг кучга киради ва айнан шу давр учун солиқлардан озод этилади.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига бўлган мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни тўламасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Солик кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида бу қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter