Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркман гази 3 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистондан ўтказилади

Туркман гази 3 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистондан ўтказилади

Фото: «Life.ru»

«Ўзтрансгаз» АЖ ва «Gazprom Schweiz» AG ўртасида имзоланган шартнома доирасида 2019 йил 15 апрелдан бошлаб, Туркманистон табиий газини Ўзбекистон ҳудуди орқали транспортировка қилиш жараёни, 3 йиллик танаффусдан сўнг, қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, қўшни Қозоғистон Республикаси табиий газини (шимолий  қисмидан жанубий йўналиши томон) Ўзбекистон ҳудуди орқали транспортировка қилиш ишлари 2018 йил 16 декабрдан бошлаб йўлга қўйилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг