Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туманларда «Томорқа хизмати» МЧЖлари ташкил этилади

Туманларда «Томорқа хизмати» МЧЖлари ташкил этилади

Фото: Xabar.uz

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ҳар бир туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлари ҳудудида камида биттадан «Томорқа хизмати» МЧЖлар ташкил этилади. Мазкур МЧЖларга иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун камида 3 гектардан ер ажратиш белгиланган.

Шунингдек, улар учун вилоят ва туман (шаҳар) марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида махсус савдо майдонларини ажратиш кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ҳисобидан Марказий банкнинг асосий ставкасида ва ундан юқори ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизини қоплаб бериш тизими жорий қилинади.

Шу билан бирга, «Томорқа хизмати» МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ушбу қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 5 йил муддатга барча турдаги солиқлардан озод этилиши мумкин.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 29 майига қадар очиқ.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг