Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рейтинг: Тошкент — биринчида, Сурхондарё – охирида...

Рейтинг: Тошкент — биринчида, Сурхондарё – охирида...

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлигига жойларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш вазифаси юклатилган.

Шунга кўра ҳудудларнинг Бизнес рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

2020 йил якунлари бўйича ҳам 14 та вилоят ҳамда 203 та туман (шаҳар)ларнинг Бизнес рейтинги эълон қилинди.

Рейтинг 30 та индикатор бўйича шакллантирилди.

Рейтинг шакллантиришда 15 та ваколатли органлар томонидан киритилган 4 мингга яқин статистик маълумотлар ҳамда 25 мингдан ортиқ тадбиркорлардан сўров йўли билан олинган 475 мингга яқин ахборотлар таҳлил қилинди.

Баҳолаш якунларига кўра, Тошкент шаҳри 1-ўринни, Сурхондарё вилояти – охирги ўринни эгаллади.

Туман (шаҳар)лар ичида Бектемир тумани 1-ўринни, Бахмал тумани – охирги ўринни эгаллади.

Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги билан b-indicator.uz сайтида батафсил танишиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг